• Зиёкор ўқув марказининг 2017-2018 сарҳисоби

    • 07 Январь 2019 17:07

    “Зиёкор” ўқув марказида тайёрлов машғулотларини мукаммал ўтаган абитуриентлар кириш имтиҳонларида ўзини дадил тутиб, зафар қучиб келишмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, 2018-йил 1-15-август имтиҳонида кучини синаш ва олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагида сал кам 675 049 нафар абитуриент ҳужжат топширди.

    1-15-август куни Республикамизнинг 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалларида қабул имтиҳони булиб ўтди. Имтиҳон натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойишларига асосан, 2017-2018 ўқув йилида бакалавриатура йўналишига жами 69 460 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинди, яъни бу ўтган ўқув йилига нисбатан қарийб 1714 ўқувчи кўп қабул қилинди. Республикамиз миқёсида оладиган бўлсак 1 мандат ўринга ўртача 9 тадан рақобат юзага келди.

    Бу йилги имтиҳонларда юз берган катта ўзгаришлардан бири имтиҳонларни 1-15 август кунлари ташкиллаш ва ўтказишдаги одиллик ва хаққонийликка амал қилингани бўлди. Бу холат бизнинг ўқувчиларимизга ҳам мадад бўлди ва муассасамизнинг кириш кўрсаткичлари сезиларли ўсишига туртки бўлди.

    Бизнинг нодавлат таълим муассасамиздан бу йилги имтиҳонларда жами 376 нафар абитуриент қатнашди. Шуни мамнуният билан айтишим мумкин, улардан 345 нафари талабаликка қабул қилинди. Бундан 137 нафари эса  давлат грант асосида талаба бўлишди. Бу билан ўқув марказимизнинг бу йилги кўрсаткичи 91.7 % ни ташкил этди.

    Ёинки, пойтахтимиз-Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда жами 128 нафар ўқувчимиз ўқийдиган бўлди. Наманган Давлат Университетига ўқишга кирганлар жами 122 нафарни ташкил этади. Агар, янги ўқув йилига Наманган Давлат Университетига 1865 нафар ўқувчи қабул қилинга бўлса, университетнинг 6,5% ўқувчиси бу “Зиёкор” ўқув марказида тахсил кўрганлардир. Бу воқеа билан ҳакли равишда фахрланса арзийди.

    Ушбу муваффақиятлар замирида, албатта, кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, муассасамизда жорий қилинган 3 томонлама, яъни ўқув марказ – абитуриент – ота-она принципи ўзининг амалий натижасини бериб келмокда.

    Шу ўринда таъкидлаишмиз керак, жамоамизга, унинг педагогик салоҳиятига ишониб, бутун ўқув йили мобайнида биз билан фаол ҳамкорлик қилганликлари ҳамда мана шундай одобли, илмга чанқоқ фарзандларни ўстираётганликлари учун марказда таҳсил олган ҳар бир ўқувчимизнинг ота-оналарига ташаккурлар айтиб қоламиз.