• МАРКАЗИМИЗ ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ

    • 27 Декабрь 2018 17:19

    Келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳам маънан ҳам жисмонан баркамол вояга етишларида бугун ҳар томонлама имкониятлар талай экани барчамизни қувонтиради.  Шу ўринда теран тафаккурли, юксак салоҳиятли ўғил-қизлар нафақат жамият ривожи балки мамлакат тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.  Жадал суратлар билан ўсиб бораётган ахборот асрида фақатгина чуқур ва пухта билим эгаларигина бемалол ўзларини кўрсатишлари, қатор юксак ғалабаларга эришишлари ҳеч биримизга сир эмас.  Бу ўринда уларга берилаётган билим-кўникмаларнинг қай даражада сифатли ва мустахкам эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

    Минглаб  ёшларнинг чинакам билим ошёнига айланиб улгурган “Зиёкор” ўқув-маркази 2017  йилнинг ўзида жами 376 нафар абитуриентларни ўз бағрига олган.  Шуни мамнуният билан айта оламизки, улардан  345  нафари  омадли талабалар рўйҳатига киритилганлардир. Жами   137 нафар ўқувчиларимиз   давлат грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритиб,  ўкув марказимизнинг 2018  йилдаги курсаткичи 91.7 % га ўсишини таъминлаганлар.

    Ёинки, пойтахтимиз-Тошкент шахридаги олийгохларда  жами 128 нафар ўкувчимиз талабалик мақомига эга бўлган бўлсалар, Наманган давлат университетида бу кўрсатгич  жами 122 нафарни ташкил этди.

     Куни кеча яна бир қувончли тантана сабаб ота-оналар, устозлар ва бир қатор иштирокчилар бир мақсад йўлида,  вилоятимизнинг мухташам Ёшлар марказига жамландилар.  Жорий йилнинг октябр-ноябр ойларида  СЕFR  сертикати учун бўлган давлат имтихонлари натижасига кўра жами 41 нафар ўқувчининг 38 нафари муваффақиятли  катнашиб махсус сертикатларга эга бўлдилар.  Бу эса 92.6 %  кўрсатгич демакдир. “Зиёкор ўқув-марказининг илк қалдирғочлари” шиори остидаги мазкур тантана тақдирлаш маросими билан янада кўтаринки тус олди.  Маросимда сўз олган Давлат тест марказининг вилоятимиздаги вакили Ғайрат Нарзуллаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  Наманган вилояти кенгаши раисининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фаҳриддин Юлдашев сертификат соҳибларига муваффақиятлар тиладилар.

    Кичик бир қадам катта имкониятлар яратади. Шу боис сизга тақдим этилган беқиёс бойлик бўлган  вақтнингизни самарали сарфланг ва билим, имконият ва ғалаба чўққиларини забт этинг.

     

     

    Видео  TAS-IX да

     

    Бекзод МУЙДИНОВ