Мурожаат учун +(369) 233-37-88 info@ziyokor.uz

Зиёкор ўқув маркази хақида маълумот

“Зиёкор” ўқув марказининг асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим олишларига, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига ёрдам бериш ҳамда жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимизни ривожланган демократик давлатга айлантириш учун салмоқли ҳисса қўшадиган мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашишдир.

“Зиёкор” ўқув марказида ОТМларга кириш учун тайёрлов дарслари билан бирга тил ўргатиш машғулотлари ҳам ташкил этилган.

Бизнинг ўқув марказимизда Давлат Тест Маркази томонидан тавсия қилинган адабиётлар (дарсликлар) буйича ҳар бир фандан аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилган. Марказимизда ана шу режа ва дастурлар асосида ўқув машғулотлари олиб борилади. Масканда ўқувчи (абитуриент) ларнинг чуқур фундаментал билим олишларига сабаб бўлаётган яна бир омил юқори малакали ва тажрибали педагог – репетиторларнинг бу жараёнга жалб қилинганида, деб биламиз. Муассасада республикамиздаги барча олий ўқув  юртларига кириш учун тайёрлов курслари йўлга қўйилган, хусусан, ижтимоий, хорижий,  филология, табиий фанлар, аниқ фанлар(иқтисодиёт), аниқ фанлар(техника) ва рус тили  йўналишлари  мавжуд.

“Зиёкор” ўқув марказининг тингловчиси бўлган кўпчилик ёшлар, айниқса юзлаб наманганлик ёшлар мамлакатимиз олий даргоҳ талабалари сафидан жой эгаллаш шарафига муяссар бўлган. 

“Мукаммал Зиё” нодавлат таълим муассасаси дастлаб 2008-2009  йилларда “Зиёкор” ўқув маркази номи билан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб,

 марказда 2008-2009 ўқув йилида таълим олган 54 нафар йигит-қизнинг 42 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 77 % ни ташкил этган.

Марказда 2009-2010-ўқув йилида таълим олган 120 нафар йигит-қизнинг 84 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 65 % ни ташкил этган.

Марказда 2010-2011-ўқув йилида таълим олган 172 нафар йигит-қизнинг 140 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 81,4 % ни ташкил этган.

Марказда 2011-2012-ўқув йилида таълим олган 176 нафар йигит-қизнинг 144 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 81,9 % ни ташкил этган.

Марказда 2012-2013-ўқув йилида таълим олган 180 нафар йигит-қизнинг 152 мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 84,4 % ни ташкил этган.

Марказда 2013-2014-ўқув йилида таълим олган 228 нафар йигит-қизнинг 180 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 78,9 % ни ташкил этган.

Марказда 2014-2015-ўқув йилида таълим олган 260 нафар йигит-қизнинг 198 мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 76,1 % ни ташкил этган.

Марказда 2015-2016-ўқув йилида таълим олган 241 нафар йигит-қизнинг 194 мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 80,4 % ни ташкил этган.

Марказда 2016-2017-ўқув йилида таълим олган 330 нафар йигит-қизнинг 289 нафари мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Ушбу ўқув йилида кириш кўрсатгичи 87,5 % ни ташкил этган.

“Зиёкор” ўқув марказида тайёрлов машғулотларини мукаммал ўтаган абитуриентлар кириш имтиҳонларида ўзини дадил тутиб, зафар қучиб келишмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, биргина 2016-2017-ўқув йили якунида пойтахтимиз-Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда жами 93 нафар ўқувчимиз ўқийдиган бўлди. Наманган давлат университетига ўқишга кирганлар жами 91 нафарни ташкил этади. Агар, ушбу ўқув йилида Наманган давлат университетига 1500 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлса, университетнинг 6% ўқувчиси бу “Зиёкор” ўқув марказида таҳсил кўрганлардир.

“Зиёкор” ўқув маркази жамоаси ўқувчиларининг ютуқлари билан ҳақли равишда фахрланади!